Jump to content

Волтметр

From Vikipediya
Волтметр
Волтметр

Волтметр — электр занжиридаги кучланишни ўлчайдиган асбоб. Кучланишни волт ёки милливолтларда кўрсатади. Асбоб шкаласи волтларда, милливолтлар ва микроволтларда кўрсатадиган даражаларга бўлинган. Шунинг учун волтметрнинг бир ёки кўп диапазонли амперметр, омметр ва баъзи бошқа катталикларни ўлчашга мослаштирилган қурилмалар билан бирга ясалган универсал ва рақамли хиллари бор. Улар магнитоэлектрик, электромагнит, иссиқлик, электростатик, электродинамик, лампали, яримўтказгичли ва микросхемали бўлади. Ўзгарувчан ток электрон волтметрлари диодли тўғрилагичлар, кучайтиргич ва ўлчаш механизмидан ташкил топган. Ўзгарувчан ток волтметрларининг асосий қисмлари: тўғрилагич (Т), ўзгарувчан ток кучайтиргичи (К), ўзгармас ток кучайтиргичи (ЎТК) ва ўлчаш механизми (ЎМ)дан иборат. Ўлчаш механизмлари кўпчилик ҳолларда рақамли қилиб ясалади.

Тўғрилагичларда юқори частотали диодлардан фойдаланилганда электрон волтметрлар 20—30 Гс дан 100—300 МГс гача чегарада аниқ ишлайди. Ўзгармас ток электрон волтметрининг асосий қисмини модулятор (М), кучайтиргич (К), тўғрилагич (Т) ҳамда ўлчаш механизми ташкил этади. Универсал электрон волтметрлар ҳам шундай тузилган. Юқорида кўрсатилган схемаларда асосан замонавий яримўтказгичли элементлар (диодлар, транзисторлар ва турли интеграл микросхемалар) ишлатилади. Рақамли волтметрларнинг турли хиллари, масалан, Ф 219, Ф229, В7-38 русумлилари кундалик турмушда ва и.ч.да ишлатилади.

Яна қаранг[edit | edit source]

Адабиётлар[edit | edit source]

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил