Jump to content

Вайсхон

From Vikipediya
Вайсхон
Вафоти 1428
Отаси Шир Али Оглан

Вайсхон, Увайсхон, Султон Увайс ўғлон (71428) — Мўғулистон хони (1418-21 ва 1424-25). Нақши Жаҳон (1415—18)ни ўлдириб тахтни эгаллаган. В. Амир Темурнинг саркардаларидан Туркистон ҳокими Шайх Нуриддин билан иттифоқ бўлиб амакиси, Мўғулистон хони Шермуҳаммадхон (1421—24) билан тахт учун ўзаро кураш олиб борган. Или дарёси бўйларидаги буддавий қалмоқлар хони Эсеху (1415— 25) билан мунтазам (61-марта) урушлар қилган. "Тарихи Рашидий"да қайд қилинишича, В. ўта тақводорлиги, олийжаноблиги, жасурлиги билан бошқалардан ажралиб турган.

Адабиётлар[edit | edit source]

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил