Jump to content

Тоиф

From Vikipediya

Тоиф, Ат-Тоиф — Саудия Арабистонининг жан.ғарбий қисмидаги шаҳар. Ҳижоз тоғларида, 2000 м баландликда жойлашган. Аҳолиси 250 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Шоссе йўл орқали АрРиёд ва Макка ш.лари билан боғланган. Қишлоқ хўжалиги (чорвачилик, боғдорчилик ва сабзавотчилик) раёнининг савдо маркази. Кустар усулида тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Ҳукуматнинг ёзги қароргоҳи жойлашган.