Jump to content

Настаълиқ

From Vikipediya

Настаълиқхаттотлик услуби, араб мумтоз хат услубларидан бири. 14-асрда шаклланган, назарий асосчиси Мир Али Табризий. Бу хат насх ва таълш хат услублари асосида яратилган бўлиб, ҳар-фларнинг 5/6 қисми эгри ва 1/6 қисми тўғри чизиқлар асосида ёзилади. Дастлаб мўътабар қўлёзмаларни, асосан, бадиий адабиёт намуналарини кучиришда ва алоҳида қитъаларни битишда фойдаланилган. Кейинчалик бу ёзув китобат санъатидан насх ва сулс ёзувларини сиқиб чиқаради. Ўрта Осиё, Эрон, Озарбайжон, Афғонистон ва Ҳиндистонда кенг таркалган. Жаъфар Бойсункурий, Азҳар Табризий, Султонали Машхадий ва унинг шогирдлари Н.да ижод қилган. Айниқса, Мир Али Ҳаравийнннг Н.ни Мовароуннаҳрда тарқалишида хизмати катта. Дарвиш Муҳаммад ("Фавоид ул-хутут"), Мунис Хоразмий ("Саводи таълим"), Муҳаммад Азим ("Миръоти таълим") асарларида Н. хатининг асосларини ўрганиш баён этилган.[1]

Манбалар[edit | edit source]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил