Jump to content

Монголия

From Vikipediya
Монголия / Мўғулистон
мўғ.: Монгол Улс
Класс.мõğ. ᠮᠤᠩᠭᠤᠯ ᠤᠯᠤᠰ Монгγол улус
ШиорДаяр Монгол
Мадҳия: Бüгд Наирамдакҳ Монгол
Лоcатион оф Монголия
Пойтахт Улан-Батор
Расмий тил(лар) монголча
Ҳукумат Семи-Президентлик Давлат
Цакҳиагиин Элбегдорж
• Бош вазир
Сüкҳбаатарйн Батболд
Мустақиллик (Хитойдан)
• Сана
11-июл 1921
Майдон
• Бутун
1 564 116 км2 (19-ўрин)
• Сув (%)
0.43
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
2 791 272 (136-ўрин)
• Зичлик 1.8/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$6,022 мил. (153-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$2,157
Пул бирлиги Тугрик (МНТ)
Вақт минтақаси УТC+8
• Ёз (ДСТ)
УТC+8
Қисқартма МГ
Телефон префикси 976
Интернет домени .мн

Монголия (Инглиз тили: /мɒнˈɡоʊлиə/ ( тингланг); мўғ.: Монгол Улс, класс. мõğ: [лоwер-алпҳа 1] Моŋğол улус; лит. "Мõğул Миллати" ёки "Мõğул Давлати") ёки Мўғулистон — Шарқий Осиёда жойлашган мамлакат. Майдони 1565 минг км². Аҳолиси 2, 893 минг киши (2013). Пойтахти — Улан-Батор шаҳри Маъмурий жиҳатдан 18 аймоқ (вилоят)га, аймоклар сомон (туман)ларга бўлинади. Улан-Батор, Дархан ва Эр-денет шаҳарлари мустакил маъмурий бирлик бўлиб, бевосита марказий ҳокимият органларига бўйсунади.

Давлат тузуми[edit | edit source]

Монголия — парламентли республика. Амалдаги конституцияси 1992-йил 13-январда қабул қилинган ва 12-февралда кучга кирган. Давлат бошлиғи — президент (1997-йилдан Надагийн Багабанди), у умумий тўғри ва яширин овоз бериш йўли билан 4 йил муддатга сайланади, я на бир муддатга қайта сайланиши мумкин. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Буюк давлат хурали (парламент) амалга оширади. Ижроия ҳокимиятни ҳукумат бошқаради. Ҳукумат бош вазирнинг таклифига биноан, президент билан келишилган ҳолда Буюк давлат хурали томонидан тузилади. Вазирлар маҳкамаси бошлиғининг номзодини президент Буюк давлат хурали муҳркамасига тақдим этади.

Табиати[edit | edit source]

Монголия ҳудуди аксари қисмининг баландлиги 1000–2000 м. Йирик тоғ тизмалари: Монголия Олтойи (баландлиги 4362 м гача), Гоби Олтойи, Хангай ва Хентей. Тоғ тепалари, асосан, ясен. Жанубий ва жануби-шарқида Гоби чўлининг бир кисми бор. Бу ерда вулкан тепалари қад кўтарган. Шимолий ва шимоли-ғарбида бир неча сойлик ва водийлар бор. М.нинг шарқий қисми Шимоли-шарқ, жанубий ва жануби-шарқ томон пасайиб борувчи текисликдир. Катта Кўллар сойлиги ва Гоби чўлида 30 минг км² ер кум билан қопланган. Монголия ҳудудидаги Марказий Осиё бурмали минтақасининг шимолий қисми каледон, жанубий қисми герсин бурмаларига ажралган.

Иқлими қуруқ, кескин континентал. Қиши совуқ, кам қорли, серқуёш. Январнинг ўртача температураси —10°, —35° (энг паст температура —50°), ёзи илиқ, қисқа, июлнинг ўртача температураси 18—26° (энг юқори температура 40°). Йиллик ёғин 100–300 мм, тоғаарда 500 мм гача. Монголия Олтойида музликлар бор. Йирик дарёлари: Селенга, Керулен, Онон, Дзаб-хан ва Кобдо. Дарёлари қор ва музликлардан сув олади, баҳор ва езда тўлиб оқади. Йирик кўллари: УбсуНур, Хиргис-Нур, Хубсугул ва Ҳара-УсНур. Монголия ҳудудининг аксари қисми (60%)да каштан, шунингдек, қўнғир, тоғларда қора, водийларда ўтлоқи тупроқлар тарқалган. Ўсимликларнинг 2 мингдан зиёд тури ўсади. Мамлакатнинг шимолий ва Шимоли-шарқи дашт, жанубий ва жануби-шарқи чала чўл ва чўлдан иборат. Чала чўлда саксовулзорлар учрайди. Монголия ҳудудининг 10% ўрмон. Тоғ ён бағирларида тилоғоч, кедр, қарағай ва қайинзорлар бор. Ҳайвонот дунёси хилма-хил. Сут эмизувчиларнинг 100 дан ортиқ тури учрайди. Қумсичқон, қўшоёқ, толай қуёни, ондатра, собол, тийин, жайран, марал, бўри, тулки ва ҳ.к. бор. Баъзи ҳайвонлар (ёввойи туя, ёввойи от, гоби айиғи) М.дан бошқа ерда учрамайди. Улан-Батор яқинида Богдо-Ўла қўриқхонаси ташкил этилган.

Аҳолисининг 90% дан ортиғи монголлар. Мамлакат шимолда бурятлар, шимоли-ғарбда қозоқлар, тувалар яшайди. Расмий тили — монгол тили. Диндорлар будда динининг ламаизм йўналишига эътиқод қилади. Шаҳар аҳолиси 60%. Йирик шаҳарлари: Улан-Батор, Дархан, Эрденет.

Тарихи[edit | edit source]

7-асрга тегишли артефактлар. Улан-Батордан 180 км (112 мил) узоқликдан топилган.

Монголия ҳудудида одамлар қуйи палеолит охиридан яшаб келади. Илк палеолит даврида матриархал-уруғчилик, жез даврида патриархал-уруғчилик тузумлари шаклланди. Милоддан аввалги 4— 3-асрлардан хусусий мулкчилик вужудга келди, темир буюмлар ясала бошлади, қабилалар иттифоқи юзага келди. Милодий 4—10-асрларда Жужан, Турк, Уй-ғур, Қирғиз хоқонликлари вужудга келди. 10—12-асрларда Монголия ҳудуди Кидонлар салтанати таркибига кирди. 13-аср бошида кўпгина мўғул қабилалари бирлашиб, Темучин ҳукмронлигидаги мўғул давлатини ташкил этди. 1206-йил мўғул ноёнларининг қурултойида Темучин буюк хон — Чингизхон деб эълон қилинди. 1211-йилдан Чингизхон ва ворисларининг босқинчилик урушлари бошланди. 13-аср ўрталарида Шимолий Хитой, Тангут давлати, Ўрта Осиё, Закавказе, Эрон, Россиянинг бир кисми Чингизхон қўл остига ўтди. Натижада йирик Мўғуллар давлати ташкил топди. Бироқ ягона иқтисодий базаси бўлмаган салтанат босқинчилик урушлари натижасида вужудга келган ички зиддиятлар оқибатида парчаланиб кетди. 1368-йил Хитой, 1380-йилда Россия, 14-асрнинг 2-ярмида Эрон, Закавказе ва Ўрта Осиё мўғуллар зулмидан озод бўлди. 14-асрнинг охирги чорагида Мўғуллар давлати батамом барҳам топди. 15-асрда Эсонхон (1440—55 йилларда хонлик қилган) ва Даянхон (1479—1543-йилларда хонлик қилган) каби ҳукмдорлар бирлашган Мўғул давлатини тиклашга ҳаракат қилдилар. Даянхоннинг ўлимидан кейин мамлакат Жанубий Мўғулистон ва Шимолий Мўғулистонга бўлиниб кетди. Шимолий Мўғулистон ҳам ўз навбатида Ғарбий ва Шарқий қисмларга ажралди. 16-асрда М.нинг учала қисмида жами 200 хонлик бўлган. 16-аср охирига келиб М.да будда динининг ламаизм йўналиши ёйилди ва 17-аср бошида давлат динига айланди. 1616-йилда Шимол-Шарқий Хитой ҳудудида вужудга келган Манжурлар давлати 1634-йил Жанубий Мўғулистонни босиб олди ва уни Ички Монголия деб атади. 1688-йилда Шарқий Мўғулистон манжурлар асос солган Син сулоласи (1644— 1911) ҳокимиятини тан олди. Шундан кейин Шарқий Мўғулистон (ҳозирги Монголия худуди) Ташқи Монголия деб атала бошлади.

Монголияда ягона мустақил давлат — Ойрот хонлиги ҳам 1758-йилда манжурлар томонидан тугатилди ва унинг ярим миллиондан ортиқ аҳолиси қириб ташланди. Ўз ҳукмронлигини абадийлаштириш мақсадида Син сулоласи М.ни ташқи дунёдан ажратиш чораларини кўрди. 20-аср бошларида Монголия Осиёнингенг қолоқ мамлакатларидан бири эди. М.да 19-аср охирида бошланган миллий озодлик ҳаракати 20-аср бошларида янада кучайди. 1911-йил аратларнинг йирик қўзғолони бўлиб ўтди. 1911-йил ноябрда Урга (ҳозирги Улан-Батор)да Син сулоласи ҳокимияти ағдарилиб, мустақил Монголия давлати тузилганлиги эълон қилинди. Мамлакатдаги лама ибодатхонасининг олий руҳонийси — Бўғдихон тузган ҳукумат Монголия суверенитетининг давлатлар томонидан тан олиниши учун 3 йилдан ортиқроқ ҳаракат қилди. 1915-йилда Россиянинг Кяхта шаҳрида чор Россияси, Хитой ва Монголия вакилларининг уч томонлама конференсияси бўлди, унинг қарорларига мувофиқ, М.нинг мақоми Хитой суверенитети остидаги ва Россия ҳомийлигидаги кенг мухторият билан чекланди. 1919-йилда Хитой М.га қўшин киритди ва унинг ҳукмрон юқори табақасини мухторият мақомидан воз кечишга мажбур қилди. Аммо монгол халқи мустақиллик учун курашни давом эттирди.

1921-йил июлда Урга шаҳрида Монголия мустақиллиги эълон қилинди. 1924-йил 26-ноябрда мамлакат парламенти — Буюк халқ курали Монголия Халқ Республикаси (МХР) тузилганлигини маълум қилди ва биринчи конституцияни қабул этди. 1992-йилгача мамлакат шу ном билан юритилди. Шу йили қабул қилинган конституция кучга киргач, Монголия деб атала бошлади. 1990-йилларнинг бошларидан Монголия тараққиётнинг янги босқичига ўтди — марказлашган режали иқтисодиёт ўрнига бозор иқтисодиёти жорий этила бошлади, бир партияли сиёсий тизимдан кўп парти-яли тизимга, тоталитар давлатдан ҳуқуқий давлатга айлана бошлади.

Монголия — 1961-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикасиб-н дипломатия муносабатларини 1992-йил 25-январда ўрнатди. Миллий байрами — 11-июл — Халқ Инқилоби куни (1921).

Сиёсий партия ва ташкилотлари, касаба уюшмалари Монголия халқ-инқилобий партияси, 1921-йилда тузилган, 1999-йил мартда Монголия халқ партияси унинг таркибига кирган; Монголия миллий демократик партияси, 1992 и. октябрда ташкил этилган; Монголия бирлашган консерватив партияси, 1993-йилда асос солинган; Монголия демократик уйғониш партияси, 1994-йилда тузилган; Монголия "кўкатпарварлар" партияси, 1990-йилда асос солинган; Монголия ишчи партияси, 1992-йилда тузилган; Монголия рес-публикачилар партияси, 1992-йилда ташкил этилган; Монголия социалдемократик партияси, 1990-йилда тузилган; Монголия демократик иттифоқи, партиялар блоки, 1990-йилда асос солинган; "Ватан", коалиция, 1999-йилда тузилган, Янги демократик социалистик партия билан Монголия ишчи партиясини бирлаштиради; Тўрт иттифоқ федерацияси, 1993-йилда ташкил этилган (Монголия демократик иттифоқи, Янги тараққийпарвар иттифоқ, Монголия ёшлари иттифоқи ва Монголия талабалари иттифоқидан иборат). Монголия эркин касаба уюшмалари иттифоқи, 1990-йил тузилган; Монголия касаба уюшмалари федерацияси, 1927-йил ташкил этилган.

Хўжалиги[edit | edit source]

Монголия — аграр-индустриал мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 34%, қишлоқ хўжалигининг улуши 16%.

Маъмурий бўлиниши[edit | edit source]

Монголия аймоқлариБаян-УлгийАрхангайБаянхонгор (аймоқ)Булган (аймоқ)ДорноговДорнодГов-АлтайГов-СумберДархан-УулЗавханХовд (аймоқ)Орхон (аймоқ)СеленгеДундговСухе-Батор (аймоқ)УвсУверхангайХувсгелХентийУлан-БаторТувеУмнегов
Монголия аймоқлари

Қишлоқ хўжалиги[edit | edit source]

20-асрнинг 20-йилларига қадар иқтисодиётнинг бирдан бир тармоғи мавжуд бўлиб, у ҳам бўлса кўчманчи яйлов чорвачилиги эди. Астасекин қишлоқ хўжалигининг бошқа тармоқлари, жумладан, деҳқончилик вужудга келтирилди. Буғдой, картошка, сабзавот, ем-хашак етиштирила бошлади. Чорвачиликда қўйчилик етакчи ўринда; қорамол, эчки, туя, йилқи, мамлакатнинг айрим жойларида қўтос, бугу, шаҳар атрофида чўчқа ва парранда боқилади. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган чорва мол жиҳатидан Монголия ду-нёда олдинги ўринлардан бирини эгаллайди. 1991—92 йилларда собиқ 255 қишлоқ хўжалиги бирлашмаси (қишлоқ хўжалиги кооперативлари) ак-сиядорлик компанияларига (салкам 400 та) айлантирилди. Мамлакатда чорвани хусусийлаштириш асосан тугалланди. Чорва молларнинг 90% хусусийлаштирилди. Илгари деҳқончилик ҳамда соф зотли ва дурагай чорва моллари етиштириш билан шуғулланиб келган кўп давлат хўжаликлари ўрнига ҳам аксиядорлик компаниялари ташкил этилди.

Саноати[edit | edit source]

М.да дастлаб енгил ва озиқовқат саноати, 20-асрнинг 40—60-йилларида оғир саноат (кончилик, энергетика, ёғочсозлик, қурилиш ашёлари, металлсозлик) ривожланди. Ке-йинги йилларда кончиликка кўпроқ эътибор қаратилди. Монголия ер остида фойдали қазилма хазиналари кўп. Ҳозирча 30 дан кўпроқ турдаги фойдали казилмаларнинг 500 дан зиёд кони аниқланган, улар орасида тошкўмир, қўнғир ва коксланувчи кумир, уран, олтин, кумуш, мис, молибден, калай, флюорит, темир рудаси, фосфорит, қимматбаҳо тошлар ва бошқа конлар очилган. Турли қурилиш ашёлари, керамзит ва керамика гиллари, оҳактош, қум, шағал, каолин, ганч, алебастр, мармар, гранит ва шаҳрик.нинг катта захиралари топилган. Нефт конлари қидирилмоқда. 400 дан кўпроқ иссиқ ва совуқ маъданли сув манбалари топилган ва урганилган. Улардан фойдаланиш учун кўпгина қўшма корхона ва бирлашмалар барпо этилган. Электр энергияси ГЕСларда ҳосил қилинади. Йилига ўртача 2,2 млрд. кВцоат электр энергия ишлаб чиқарилади. Бирлашган энергия тизими барпо этилган. Монголия саноатида гушт, ун комбинатлари, нон заводи, гилам фабрикаси, пўстин-мўйна, ойна ва чинни корхоналари, босмахоналар бор. Семент, ғишт, уй блоклари, доридармон, поябзал, жун- газлама ишлаб чикарилади.

Транспорти[edit | edit source]

Кўп юклар темир йўл ва автомобил транспортида ташилади. Транспорт йўли узунлиги — 1,8 минг, автомобил йўллари узунлиги — 46 минг км. Хубсугул кўли, Селенга ва Орхон дарёларида кема қатнайди. Ҳаво флоти 1956-йилдан ишлайди. Энг катта аэропорти Улан-Баторда.

Ташқи савдоси[edit | edit source]

1980-йилларнинг охиригача мамлакат савдоси бир томонлама, фақат Ўзаро Иқтисодий Ёрдам Кенгаши мамлакатларига юналтирилган эди. Асосий мижози собиқ СССР бўлган. 1990-йиллар бошида Монголия "очиқ эшик" сиёсатини фаол утказа бошлади, бошқа мамлакатлар, чунончи Япония, АҚСҲ, Германия, Жач. Корея, Сингапур, Гонконг ва бошқа билан муносабатлар ривожланди. Экспор-тда чорвачилик, кончилик, енгил ва озиқовқат саноати маҳсулотлари му-ҳим урин тутади. Четдан машина-ускуналар, нефт маҳсулотлари, қора металлар, кимё маҳсулотлари, озиқ-овқат, кенг истеъмол моллари харид қилади. Ташқи савдодаги мижозлари: МДҲ давлатлари, Хитой, Япония. Пул бирлиги — то'г'рик.

Маорифи, илмий ва маданий маърифий муассасалари. 2000-йилда 660 умумий таълим мактабида 381 минг бола, 47 олий ўқув юрти, жумладан, 27 та давлат университети, институт ва коллежларда 60 ихтисослик буйича бакалавр, 32 ихтисослик бўйича магистр унвонини олиш учун 26265 талаба таълим олди. Улан-Батор шаҳрида Монголия Фанлар академияси иш олиб боради. М.да бир қанча илмий тадқиқот муассасалари ҳам мавжуд. М.да 424 та ку-тубхона (4,2 млн. асар) бор. Йириклари: Давлат халқ кутубхонаси, Фанлар академияси ва университет кутубхоналари. Музейлари: Давлат марказий музейи, Нафис санъат музейи, Дин тарихи музейи ва бошқа

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. М.да бир қанча газ. ва журналлар нашр этилади. Асосийлари: "Унен-уу?" ("Ҳақиқатми?", ҳафтада З марта чиқадиган газ., 1920-йилдан; 1996-йил урталаригача "Унен" номи билан нашр этилган; 1996-йил сентабрдан ҳозирги номда), "Залгамжлагч" ("Ўринбосар", 2 ойда бир марта чиқадиган журнал, 1926-йилдан), "Худулмур" ("Меҳнат", ҳафтада 3-марта чиқадиган газ., 1928-йилдан), "Хумуун" ("Инсон", газ., 1990-йилдан), "Ардин тур" ("Халқ ҳокимияти", йилига 4-марта чиқадиган журнал, 1950-йилдан), "Монголии дуу хоолой" ("Монголия овози", газ., 1992-йилдан), "Монголии худоо" ("Монгол қишлоғи", ҳафталик газ., 1970-йилдан), "Ардчилал тайме" ("Демократия вақти", газ., 1993-йилдан), "Ертонс" ("Коинот" газ., 1990-йилдан), "Сог" ("Машъала", 2 ойда бир марта чиқадиган журнал, 1994-йилдан). Монгол телеграф агентлиги (МОНСАМЕ), қукумат агентлиги, 1921-йилда тузилган; Монголия овози, ахборот агентлиги, 1992-йилда ташкил этилган; Сан-пресс, ахборот агентлиги, 1992-йилда асос солинган. Монгол радиоаси 1934-йилда, Монгол телекўрсатуви 1967-йилда ташкил этилган.

Ааабиёти. Монгол халқ оғзаки ижодиётида қўшиқ, достон, эртак, мадҳия, панднасиҳат, афсона, топишмоқ, мақоллар кўп. Ёзма адабиёти 12— 13-асрларда бошланган. "Аргасун хуурч қиссаси", "Етим боланинг тўққиз чингизий бахрдир билан суҳбати", "Тогонтемурнинг йиғиси" каби асарлар кенг тарқалган. 17-асрда йилномалар вужудга келди. 19-асрда яратилган "Кўк китоб" трилогияси (муаллифи Инжинаш) ва бошқа кўпгина асарлар халқ орасида машҳур. 20-асрда Монголия адабиёти фолклорга, адабий мероснинг энг яхши анъаналарига таяниб, илғор жаҳон адабиёти билан алоқани кучайтириб, ривож топа бошлади. 1929-йилда адиблар тўгараги ташкил топди, у 1930-йилда Монголия ёзувчилари уюшмасига айлантирилди. Д. На-сагдорж, С. Дамдинсурен каби ёзувчилар песалари, шеърлари билан монгол адабиёти ривожида муҳим рол ўйнадилар. 40— 50-йилларда С. Дашдендев, Д. Севегмид, Ч. Лҳамсурен, Д. Тарва, Б. Бааст каби адиблар тарихий мавзуларда, халқлар дўстлиги ва ҳамкорлиги самаралари тўғрисида асарлар яратдилар. 50— 60-йилларда йирик полотнороманлар ижод қилинди. Д. Сенгеэ халқ қаҳрамони ҳақида "Аюши" қиссасини (1947), Б. Ринчен "Чўл тонги" романини (1955), Ч. Лодойдам "Олтойда" романини (1949) яратдилар. Бу асарларда монгол халқининг ҳаёти ёрқин акс эттирилди. Б. Басст, Монголия Гаадамба, С. Уд в а л каби адибларнинг ҳикоялари ахлоқ масалаларига, монгол аёллари қисматига бағишланди. Ҳозирги давр адабиётида С. Гайтав, Б. Явухулан, Ч. Чимид, Д. Пуревдорж ва бошқа шоирларнинг шеърлари алоҳида ажралиб туради. Жа-ҳон адабиётининг энг яхши асарларини таржима қилишга алоҳида аҳамият берилди. Ҳамза, Ойбек, Ғ. Ғулом, Мир-муҳсин, Раҳмат Файзий, Туроб Тўла ва бошқа ўзбек ёзувчиларининг асарлари монгол тилига, шунингдек, монгол ёзувчиларининг бир қанча асарлари ўзбек тилига таржима қилинган (Л. Тудевнинг "Сухе-Батор" қиссаси, Д. На-сагдоржнинг "Танланган асарлари", "Монгол эртаклари" ва бошқалар) ҳудудидан жез даврининг бошларига оид қояларга ўйиб туширилган ёки бўёқ билан ишланган ҳайвон (от, қулон, ёввойи эчки, бўри, илон)ларнинг тасвирлари топилган. Ховд сомони (тумани)даги қоя тошларига ишланган одамлар ва тўртта от қўшилган тўрт ғилдиракли арава тасвири айниқса диққатга сазовор. 6—8-асрларда ҳунармандчилик ривожланиб, матолар, кигиз, кучманчи чорвадорлар ва жангчиларнинг от абзаллари ва қурол-яроғлари ўсимликсимон нақшлар билан безатила бошлаган. 6—9-асрлардаги шаҳар вайроналаридан тошга ишланган бўртма ва босма усулда нақшланган сопол идишлар топилган. М.нинг турли жойларида ғишт ва гуваладан тикланган дахмалар тепасига ҳайкалчалар ўрнатилган. 10-асрдаги мамлакат пойтахти Ўрда Балиқ (кей-инроқ Ҳара Балгас) ҳаробалари орасида мудофаа истеҳкомлари, уйлар, ибодатхоналар кўзгаташланади. 10—12-асрларда шаҳарлар жадал қурилди. Одатда, шаҳар иморатлари ёруғлик тушишига қараб режаланган, зовурлар ва тепаликлар билан ўралган, дарвозалари ва миноралари бўлган. Бир ёки бир неча кўча четларидаги маъмурий бинолар, ибодатхоналар ва турар жойлар атрофи девор билан ўралган. Иморациз жойларда аҳоли ва жангчиларнинг ўтов ҳамда чодирлари бўлган. Қадимги Барс-Хот (10—12-асрлар) шаҳри кавланганда будда ибодатхонаси ва пагодалари қолдиқлари, маъбуда ва ҳайвонларнинг лойдан ишланган ҳайкалчалари, ўйма ёғоч безаклар ва меъморий бўлаклар чиққан. 16-асрдан 20-аср бошларигача шаҳар ва қишлоқлардаги асосий турар жойлар ёғоч синчли, сурма панжара деворли, эшикли ўтовлардан иборат бўлган. Монастир ва ибодатхоналар кўплаб қурилган.

20-асрнинг 20-йилларидан эски шаҳарлар (Улан-Батор) қайта қурилиб, янги шаҳарлар (Дархан, Налайха, СайнШанд) барпо этилди. Бинолар куришда 20— 30-йилларда конструктивизм таъсири кўринди. 40—50-йилларда биноларнинг олд томонлари ҳашамли — колоннали, миллий безакли қилиб ишланди (Улан-Батордаги университет). 50-йилларнинг ўрталаридан бошлаб иқлим ҳисобга олинган ҳолда биноларни кенг ва қулай қилиб қуришга аҳамият берилди. 60—90 йилларда қурилишда индустриал ва йиғма уйсозлик усулларидан кенг фойдаланилди. Кейинги даврларда металлсозлик, ёғоч ўймакорлиги, каштачилик каби анъанавий тармоқлар билан бир қаторда чинни пишириш, кулолчилик, гиламчилик, суяк ўймакорлиги ривож топа бошлади.

Мусиқаси[edit | edit source]

Мусиқаси қадимги анъаналарга бой. Қўшиқчи, созанда, халқ достонларини куйловчи бахшилар азалий халқ ижодий меросини сақлаб қолганлар. Қаҳрамонлар ҳақидаги ривоятларни қўшиқ қилиб айтиш қадимдан одат бўлган. Халқ айтишувлари (икки хонанда басмабас айтадиган қўшиқлар) айниқса кенг оммалашган. М.да томоқдан икки хил товуш чиқариб қўшиқ айтишнинг ўзига хос усули ҳам урф бўлган. Ишқий, маиший, инқилобий, тарихий, диний қўшиқлар, сафарга чиққанда айтиладиган ва ҳазил-мутойиба қўшиклари кўп. Халқ чолғу асбоблари: лимба (найнинг бир тури), моринхур ва хучир (торли камонча), шанз (чертиб чалинадиган асбоб), ёочин (чангнинг бир тури) ва бошқа

Замонавий Монголия мусиқаси 20-асрнинг 20—30-йилларида вужудга келиб, ривожлана бошлади. "Шиве Кяхта" деб аталган биринчи партизанлар қўшиғи 1921-йилда ижод қилинди. С. Гончиксумла, У. Лубсанхурчи ва Монголия Дугоржав каби композиторлар танилган. Турли мусиқий жанрлар (хор, опера, симфония) ривожлана бошлади. Улан-Баторда Опера ва балет театри о"чилди, унда маҳаллий ва чет эл муаллифларининг асарлари саҳналаштирилди. Монголия халқ ашула ва рақс ансамбли, симфоник оркестр, духовой оркестр, аймоқ марказларида мусиқали драма театрлари, Улан-Баторда мусиқалихореография билим юрти бор.

Театрнинг келиб чиқиш илдизлари қадим замонларга бориб тақалади. Халқ томошаларининг шакллари хилма-хил бўлган. Хонандаларни хурч, бахшиларни улигерч деб атаганлар. Яхши ният тилагувчи ёролч ва магталчлар баланд овозда гапираётганда рақс ижро этиб турилган. Биелег рақсларида театр унсурлари кўзга ташланади. Тўйлар, фарзанд туғилишига бағишланган маросимлар, ҳосил байрамларида воқеий томошалар кўрсатилган. 17-асрдабу жойларда буддавийлик ёйилиши муносабати билан вужудга келган сам деб аталган диний театрларга ва дунёвий сарой театрларига ҳам ушбу театр шакллари кириб келди. Янги йил байрами кунлари кўчаларда қўғирчоқ спектакллари кўрсатилади. 20-аср бошларида ҳаваскорлик тўгараклари ривожлана бошлади. 20-йилларда Улан-Баторда ташкил этилган драма тўгараклари асосида профессионал театрлар вужудга келди. 1930-йил пойтахтда театр студияси очилди ва ўша йилиёқ унинг негизида Давлат мусиқали драма театри ташкил этилди. 1948-йилдан Улан-Баторда қўғир-чоқ театри, 1950-йилдан Марказий болалар театри ишлайди. Уларда монгол халқининг тарихи ва ҳозирги ҳаётини акс эттирувчи песалар билан бир қаторда жаҳон классикаси дурдоналари ҳам ўрин олган.

Киноси[edit | edit source]

1935-йил Улан-Баторда " Монголкино" студияси ташкил қилингач, кино санъати ривож топди. 1936-йилдан ҳужжатли филмлар чиқарила бошлади. "Норжманинг йўли" биринчи бадиий филми 1938-йилда суратга олинди. "Бўри галаси" (1939), "Биринчи сабоқ" (1940), "Икки чорвадор" (1955), "Йўлимиздаги тўғаноқлар" (1956), "Қалб амри" (1966), "Тошқин" (1966) каби филмлар монгол халқининг ҳаётини тасвирлади. Кейинги йилларда "Куёв", "Висол", "Мотор шовқини", "Довон кетидан довон" филмлари яратилди. Йилига бир неча бадиий филм, 30 га яқин қисқа метражли ҳужжатли филм ишлаб чиқарилади.

Ўзбекистон Монголия муносабатлари

Манбалар[edit | edit source]




Cите эррор: <ref> тагс эхист фор а гроуп намед "лоwер-алпҳа", бут но cорреспондинг <references group="lower-alpha"/> таг wас фоунд