Jump to content

Буғучилик

From Vikipediya

Буғучиликчорвачилик тармоғи, шимол ва пант буғуларини етиштириш ва хўжалик мақсадларида фойдаланиш билан шуғулланади. Шимол Б.да хонакилаштирилган шимол буғулари гўшт, тери, сут олиш учун ҳамда улов тарзида фойдаланиш мақсадларида, пант Б.да олачипор буғу, марал, изюбр шохи (пант) олиш, шунингдек гўшти ва териси учун боқилади. Шимол буғучилиги Чекка Шимол қишлоқ хўжалигининг энг муҳим тармоғи. Буғулар подалари (1500—1800 бош) яйловдан яйловга кўчиб — баҳор ва ёзда очиқ тундрада, қишда ўрмон тундра (тайга)да ўтлатиб боқилади.

3—5 ойлик бузоқлари (25–30 кг гўшт беради) ва катта ёшдаги буғулар гўшт олиш учун сўйилади. Урғочи буғулардан соғим даврида 40–50 кг (айримларидан 85 кг гача) сут соғиб олинади (ёғлилик даражаси 17— 19%). Буғу терисидан сифатли чарм (замша, хром) тайёрланади, иссиқ кийимлар, палаткалар тикилади. Шимол буғулари Чекка Шимолнинг асосий транспорт воситаси, улардан миниш, юк ташиш ва бошқа мақсадларида ҳам фойдаланилади. Асосан Россия, Финландия, Швесия, Норвегия, АҚСҲ (Аляска), Канаданинг тундра ва ўрмон (тундра) зоналарида тарқалган. Жаҳонда 5 млн. бошдан ортиқ шимол буғулари боқилади. Уларнинг ярмидан кўпроғи Россия ҳиссасига тўғри келади. Пант Б. Россиянинг Олтой, Красноярск, Приморе ўлкалари, Қозоғистонда ривожланган бўлиб, ҳайвонлар махсус фермалар (Б. хўжаликлари)да боқилади. Шунингдек, Хитой, Корея, Монголияда ҳам пант Б. бор.

Яна қ.[edit | edit source]

Адабиётлар[edit | edit source]

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил