Jump to content

Абу Зайд ад-Дабусий

From Vikipediya

Абу Зайд Убайдулло ибн Умар ибн Исо ад-Дабусий (? — 1039) — бухоролик фиқҳ олими. Фиқҳда кенг тарқалган "Илм ул-хилоф" ("Ихтилофлар ҳақидаги илм") та’лимотига асос солган. Асли Дабусия шаҳридан. Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида Абу Зайднинг 1094-йил кўчирилган "Тақвим ул-адилла фил-усул" ("Қонуншунослик асослари бўйича далиллар баёни") ва 1278-йил кўчирилган ахлоққа доир "ал-Амад ул-ақсо" ("Охирги чегара") асарлари нусхаси сақланмоқда.

Адабиётлар[edit | edit source]

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил